FOR21 мақсади шифокор-бемор ўртасидаги мулоқотни яхшилашга қаратилган тиббий ўқув дастур, таълим стратегиялари, методлари, ўқитиш воситалари билан бирга мулоқот компетенцияси ва ижтимоий масъулиятни ўз ичига олган дастурни йўлга қўйишдир.

Picture for the aim

FOR21 обьекти

Objectives_1
    • Ҳамкор университетларда юқори даражада машғулот ва беморга қаратилган мулоқот кўникмаларини жамлаган маҳаллий дастурни ташкиллаштириш мақсадида Мулоқотни Ривожлантириш Ўқув Марказини ташкил этиш

    • Тиббиёт талабалари клиник адаптация давридан олийгоҳни битирувига қадар беморларга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини такомиллаштирадиган дастурни ўрганадилар, беморлар билан ишлайдиган талабаларда мулоқот пайтида салбий таъсирни камайтириш, то улар хавфсиз компетенция даражасига эришгунига қадар моҳирона мулоқат қилишни, беморга йўналтирилган мулоқот кўникмаларини такомиллаштирадиган дастурни яратиш

    • Талабалар фаолиятини яхшилаш ва жорий қилинган инновацион ёндашувларни такомиллаштириш учун баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.

    • Маъруза асосидаги ўқитишдан аралаш ва ҳамкорликда ўқитиш, тўлиқ интеграциялашган ўқув режимида интерфаол симуляциялардан фойдаланиш каби инновацион таълим фаолиятига ўтиш

    • Малака ошириш марказларини тармоқ сифатида бирлаштириш, ҳамкор ва ҳамкор бўлмаган тиббий олий ўқув юртларининг сўнгги тенденцияларига мувофиқ модернизация мулоқот компетенциялари асосланган ўқув дастурларини стимуллаштириш ва амалга ошириш

Фойдали томони

    • Юқори курсдаги талабалар зиддиятли вазиятларни ҳал қилиш, қайта ташрифларни камайтириш, ўз-ўзига ғамғурлик қилишни қўллаб-қувватлаш ва ҳамдардлик билдириш беморга қаратилган мулоқотда такомиллашган кўникмалардан фойдаланадилар. Такомиллашган мулоқот кўникмалар беморлар билан самарали мулоқот қилиш имконини ва шифокорлар касбий фаолиятида келажак режаларнинг истиқболи беради.
       
    • Педагог ходимлар ўзларининг таълим ёндашувларини қайта йўналтириш ва молоқот кўникмаларини ўргатишда замонавий педагогик дизайн, ёндашув ва методологияни эгаллаш имкониятига эга бўладилар.

    • Ҳамкор университетларнинг маъмурий ходимлари анъанавий маъруза асосида ўқитишдан кенг кўламли инновацион таълим фаолиятига ўтиш ва тўлиқ интеграциялашган ўқув режимида интерфаол симуляциялардан фойдаланиш орқали ўқув дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайдилар.

    • Техник ходимлар рақамли таълимни қўллаб-қувватлаш бўйича махсус кўникмалар ва беморга йўналтирилган мулоқот кўникмалари дастурининг мазмунини етказиб бериш воситаларига эга бўладилар.