Лоиҳаи FOR21 чист?

Консорциумдаги барча ҳамкор давлатлар учун асосий муаммо бўлажак шифокорлар учун изчил мулоқот бўйича тренингнинг йўқлиги ҳисобланади. Ушбу лойиҳа ҳамкор мамлакатлар олий таълим муассасаларида (ОТМ) жорий таълим тизимларини модернизация қилиш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш орқали шифокорларни бемор билан мулоқотини яхшилашга ўргатиш учун таълим стратегиялари, ёндашувлари ва кўникмаларини шакллантириш усулларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.   Тиббиёт таълим тизимида икки босқичли янгилаш: ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва Якуний имтиҳонни ўзгартириш амалга оширилади.

Интеграллашган методология Лойиҳанинг асосий босқичлари:

  • Мулоқотни ривожлантириш марказлари (CDC) ишга туширилди,
  • Беморга қаратилган мулоқот кўникмалари дастурини (PCCSP) амалга ошириш,
  • Коммуникатив компетенция тизимини талабаларнинг фаолиятини баҳолаш тизимига жорий этиш га эришиш орқали мулоқот кўникмаларини янада ошириш имконини беради.

Анъанавий, ўқитувчига йўналтирилган ёндашувдан, ўқувчига йўналтирилган ёндашувга тўсиқларсиз ўтувчи ўқув дастурини такомиллаштиришда номувофиқликни олдини олишга ёрдам беради. Беморга қаратилган мулоқот кўникмалари дастури (PCCSP) олий таълим муассасаларида   маърузага асосланган, беморга йўналтирилган дастурни АКТ усуллари билан тўлиқ интеграллаштирилган режим, яъни Flipped Classroom (Тескари синф, уйга вазифа синф иши билан алмаштирилиб ўргатиладиган метод) ва стандартлаштирилган ва вертуал беморлар машғулотларига асосланган дастурга ўтишга имкон беради. Назорат қилинмаган мустақил таълим фаолияти ўқув фаолиятига қизиқиш уйғотадиган онлайн маърузалар ва маълумотномалар тўпламига айлантирилади.

Лойиҳа натижалари билан бўлишиш, уни келажакда янада ривожлантириш ва яратилган PCCSP дастурни амалга ошириш имконини беради. Ҳар бир ҳамкор университетларда Мулоқотни Ривожлантириш Ўқув Марказларининг ( CDC) ташкил этилиши, интеграциялашган методологиянинг асосга эгалиги, давомийлиги ва кенгайишини таъминлайди. Мулоқотни Ривожлантириш Ўқув Марказларининг ( CDC) тармоғи ҳамкор ва ҳамкор бўлмаган тиббиёт олийгоҳлари ўқув дастурларининг мулоқот компетенцияларини энг сўнгги тенденциларга мувофиқ модернизацилаш ва инновация қилишни доимо равишда рағбатлантириди.